АЙБЛОВ (ТЕРГОВ) ТОМОН ҲИМОЯГА НИСБАТАН УЧ ҚАДАМ ОЛДИНДА ЮРИШИ КЕРАКМИ?!

Kurs tavsifi

Жиноят процессида кўпинча “тергов ҳар доим ҳимоядан бир неча қадам олдинда бўлиши керак” деган қараш учрайди. Аммо бу фикр ҳар доим ҳам адолатли судлов тамойилларига мос келавермайди. Қонунга кўра, айблов ва ҳимоя томонлари тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлиши лозим. Терговнинг вазифаси ҳимояни енгиш эмас, балки иш бўйича ҳақиқатни аниқлашдан иборат. Агар айблов томони ҳимоядан устун қўйилса, бу томонлар тенглиги ва рақобатлилик принципларига путур етказиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳимоя томонининг далиллар тўплаш, илтимосномалар бериш ва ўз позициясини ҳимоя қилиш имкониятлари чекланиши хавфи пайдо бўлади. Натижада эса адолатли қарор чиқарилиши шубҳа остида қолади. Аслида кучли ва пухта иш олиб борилган ҳимоя — бу терговга қарши кураш эмас, балки ҳақиқатни аниқлашга хизмат қиладиган муҳим кафолатдир. Адолатли жиноят процессида ҳеч қайси томон "уч қадам олдинда" бўлиши шарт эмас — асосийси, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари таъминланишидир. ⚖️

2026-02-27Fuqarolarning huquq va erkinliklariga tajovuz qiluvchi huquqbuzarliklar
course thumbnail
To'lovsiz
46 daqiqa 22 soniya
1 Darslar

Nimalarni o'rganasiz

Жиноят процессининг энг муҳим принципларидан бири — томонлар тенглиги ва рақобатлилик тамойилини
Кучли ва пухта иш олиб борилган ҳимоя — бу терговга қарши кураш эмас, балки ҳақиқатни аниқлашга хизмат қиладиган муҳим кафолатдир

Kurs materiallari

1 ta bo'lim • 1 ta dars • umumiy davomiyligi — 46 daqiqa 22 soniya