2025-04-24
|Savol ID: 000401
Kategoriya: Uy-joy
Muallif: LAWTAX LITIGATION AF
«Ota‑onamizdan meros bo‘lib qolgan uyni akam bilan teng bo‘lib ololmayapmiz. U kishi uy butunlay o‘ziga tegishli deb eʼtirof etishni so‘rab sudga ariza berdi. Men qanday qilib o‘z ulushimni himoya qilaman va mulksiz qolib ketmayman?»
«Мерос мулки бўйича низоларда асосий омил — тегишли далилларни тўғри расмийлаштириш ва ҳуқуқларингизни тезкор таъминлашдир. Иш жараёнини қуйидагича ташкил қилинади: Ҳужжатларни ўрганиш: – Мерос гувоҳномаси, кадастр ҳужжатлари, аввалги шартномалар (ҳадя, олди‑сотди), васиятномалар ва меросхўрларнинг ёзишмаларини ва ҳ.к. таҳлил қилинади; – Уйда ипотека, арест ёки бошқа тўсиқлар йўқлигини кадастр ва реестр орқали текширилади. Далилларни мустаҳкамлаш: – Давлат кадастридан ва рўйхатга олиш органларидан мулк ҳуқуқи бўйича маълумотларни сўралади; – Зарурат туғилса, суддан таъминот чораси сифатида уйга нисбатан рўйхатга олиш ва битимлар тузишни тақиқлаш сўралади. Суд ҳимояси – Сизнинг улушингизни ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида даъво аризасини тайёрлаш ёки мулкни натура шаклида бўлиб берилишини сўраш; – Уй бўлиниши мумкинлигини аниқлаш учун экспертиза тайинланишида иштирок этиш; – Натижада улушингизни кадастр реестрида алоҳида объект сифатида рўйхатдан ўтказиш. Қарорни ижро этиш ва натижани ҳимоя қилиш – Рўйхатдан ўтказиш ва ҳуқуқ гувоҳномасини олишингизни назорат қилиш; – Ака ижродан бўйин товласа, суд ижрочилари орқали мажбурий чоралар қўллаш.
Bo'sh